А Серия. “Ювентус” қийинчиликсиз “Аталанта”ни енгди

 

Италия чемпионати 15-турида "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта" футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 15-дақиқасида Алекс Сандро ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқадан кейин Ругани ҳисобни оширди. 64-дақиқада Марио Манжукич ҳисобнинг йирик кўринишини таъминлади. 

"Аталанта" сафида битта жавоб тўпини Фрелер киритди. 

Ювентус – Аталанта 3:1

Голлар: Алекс Сандро, 15, Ругани, 19, Манджукич, 64 – Фрелер, 82

Ювентус: Буффон – Лихтштайнер, Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро – Хедира (Лемина, 61), Маркизио, Стураро – Пьянич (Эвра, 78) – Манджукич (Куадрадо, 76), Игуаин.

Аталанта: Спортьелло – Толой, Кальдара, Мазьелло – Конти (Грасси, 55), Кессье, Фрелер, Спинаццола – Куртич (Д`Алессандро, 74) – Петанья (Пешич, 55), Гомес.