А Серия. Златан қайтишини гол билан нишонлади

Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган "Милан" ҳамда "Лацио" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда "россонерилар" 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Леау Ребичнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Қўшиб берилган дақиқаларда Франк Кесси пенальтидан фойдалана олмади.

Узоқ танаффусдан сўнг сафга қайтаган Златан Ибрагимович майдонни голсиз тарк этмади. Беллашувнинг 67-дақиқасида швециялик ҳужумчи орадаги фарқни оширди. Бу сафар ҳам Ребичдан ассист.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!