А Серияда мавсум хавф остида. Клублар машғулот ўтказишни хоҳламаяпти

А Серия клубларининг деярли ярми машғулотларни давом эттиришдан бош тортмоқда. Football Italia нашрининг хабарига кўра, "Милан", "Интер", "Наполи", "Фиорентина", "Кальяри", "Аталанта", "Верона", "Сампдория" ва "Женоа" клублари машғулот ўтказишни истамаяпти. Боиси, уларга чемпионатнинг тиббий баённомасида белгиланган қоида ёқмаяпти. Унга кўра, агар бирор бир жамоада коронавирус аниқланса, шу жамоа 15 кунлик карантинга олинади.

Шунинг учун А Серия раҳбарияти зудлик билан бу борада Бундеслигадан ўрнак олиб, вазиятни юмшатмоқчи. Германия тажрибасига кўра, агар қайсидир жамоа футболчисида вирус аниқланса, фақат ўша футболчининг ўзи карантинга олинади. Қолган футболчилар тест топширишади, агар уларда вирус аниқланмаса, ўйнашда давом этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!