А Сериянинг энг қиммат футболчилари билан танишинг! (Топ-10)

Жаҳонга машҳур "Transfermarkt" портали Италия А Сериясининг энг қиммат футболчилари рейтингини маълум қилди.

Унга кўра, энг юқори нархга "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен ва "Интер" форварди Лаутаро Мартинес муносиб кўрилган. Уларнинг нархи бир хил 110 миллион евро этиб белгиланган. 

Кучли учликка "Милан" вакили Рафаэль Леау якун ясаган. У айни дамда 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Марҳамат, қуйида ТОП-10 нинг қолган аъзолари билан танишинг!

4. Хвича Кварацхелия ("Наполи") - 80 миллион евро.

5. Николо Барелла ("Интер") - 75 миллион евро.

6. Алессандро Бастони ("Интер") - 70 миллион евро.

7. Душан Влахович ("Ювентус") - 65 миллион евро.

8. Тео Эрнандес ("Милан") - 60 миллион евро.

9. Маркус Тюрам ("Интер") - 60 миллион евро.

10. Глейсон Бремер ("Ювентус") - 60 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!