А Сериянинг икки гранди «Ливерпуль» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
«Ливерпул» таркибида тўп сураётган ҳимоячи Жованни Леонига икки етакчи италия клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, футболчи хизматларига «Интер» ва «Ювентус» даъвогарлик қилмоқда. Миллий таркибни кучайтиришни мақсад қилган ҳар икки жамоа ҳам италиялик футболчилар сонини оширишни истамоқда. Леонининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жованни Леони 2025 йили «Парма» клубидан «Ливерпул»га ўтган эди. Англия гранди ёш ҳимоячини айнан шу жамоадан сотиб олган.

Фикрлар