А Сериясининг икки клуби "Реал"нинг ёш ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
«Реал» таркибида тўп суриб келаётган ёш аргентиналик ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно яқин вақт ичида Мадрид клубини тарк этиб, Италия А Серияси жамоаларидан бирига йўл олиши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган маълумотларга кўра, 18 ёшли футболчи хизматларига «Фиорентина» ва «Милан» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ҳам Мастантуонони бир мавсумга ижарага олиш режасини кўриб чиқмоқда.
Маълум қилинишича, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью аргентиналик футболчига яқин мавсумда унга асосий таркибдан жой топилиши қийинлигини очиқ айтган. Шунга қарамай, мадридликлар клуб раҳбарияти футболчини сотиш ниятида эмас. «Қироллик клуби» Мастантуоно бўйича фақат сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара вариантларинигина кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Франко Мастантуоно Испания чемпионатида «Реал» сафида 23 та ўйин ўтказиб, бир бор гол урган. Мутахассислар ҳозирги пайтда ёш ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар