Аббосбек Файзуллаев ёш мухлисининг орзусини амалга оширди

CHERY AUTO

Тойлоқ туманидаги 15-IDUM уй таълими ўқувчиси Умиджон Ҳомидов Янги йил арафасида Қорбобога йўллаган мактубида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев билан учрашишни орзу қилган эди.

Tecno

Бугун ушбу эзгу тилак рўёбга чиқди. Умиджон Аббосбек Файзуллаев билан ZOOM платформаси орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида миллий терма жамоа футболчиси Умиджонга тезроқ соғайиб кетишини, ўқиш ҳамда келажакдаги мақсадлари йўлида улкан муваффақиятлар тилади.

Учрашув якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан янги йил совғалари топширилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!