Абдуллаев бетоблиги сабаб йиғинда қатнашмаяпти, Фламарион бугун келади - "Пахтакор" лагерида нима гаплар?
"Пахтакор" жамоаси Туркияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Камолиддин Тожиев 24 нафар футболчини жалб этган ушбу йиғинда ҳақиқий машғулотлар бошланди.
"17 февралга қадар давом этадиган иккинчи йиғинда асосий таркибнинг барча ўйинчилари жам бўлган. Фақатгина Фламарион бугун етиб келади.
"Шерлар" 7 февраль куни Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони "Қайрат" клубига қарши майдонга чиқади. Мазкур йиғинни фақатгина Дилшод Абдуллаев бетоблиги туфайли вақтинча ўтказиб юбормоқда. Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Абдурауф Бўриевнинг ҳолатлари анча яхши. Азизбек Турғунбоев ҳам шу кунларда умумий гуруҳга қўшилади. Қолганлар соппа-соғ", - ёзди клуб матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент жамоаси мана шу йиғинда 6 та назорат ўйинида қатнашади.

Фикрлар