Абдуллаев Суперлигага қайтиши мумкин. Унга 3 та клуб қизиқиш билдирмоқда

2023 йили ОКМКдан "Ҳор-Факкан"га кўчиб ўтган Абдулла Абдуллаев БАА жамоасини тарк этган. Шу билан бирга, Азизбек Амонов ҳам айни пайтда клубсиз бўлиб турибди. Янги раҳбарият сабаб барча легионерлар "Ҳор-Факкан"дан кетди, деган эди ҳужумчининг ўзи "Sports.uz"га берган интервьюсида. 

Айни дамда бир йўла 3 та клуб терма жамоа аъзоси - Абдулла Абдуллаевга "кўз тиккан". БААдан яна Суперлигага қайтиши эхтимоли юқори бўлган футболчини "Сўғдиёна", ОКМК ва "Нефтчи" таркибга қўшиб олишни истамоқда. Таянч ярим ҳимоячиси тез кунда қарор қабул қилади.

Абдуллаев "Ҳор-Факкан" учун якунига етган мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
13/07/2024 23:30
Нефтчига керак эмас.Хато трансфер булади.Ундан мен яхши уйнайман.
Шухрат Хусаинов
13/07/2024 15:36
Яна битта легионеримиз уйига кайтди
Sodiqov Omadyor
13/07/2024 14:24
Sugʻdiyonani toʻldirsa !