Абдумалик Ҳалоков ва Тўрабек Ҳабибуллаев – чемпион, Фарзона Фозиловада эса кумуш медаль!

  • 21.06.2026 10:32
  • Javohir Malikov
  • 1
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Айни пайтда Гуиянг шаҳрида "World Boxing" ташкилоти кубогининг финал баҳслари бўлиб ўтяпти.

Бироз аввал -48 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Фарзона Фозилова ҳиндистонлик Жётига қарши рингга кўтарилди. Афсуски, Фарзонага ушбу жангда бироз омад етишмади. Якунда, 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди. 

- 60 кг вазнда Олимпиада чемпиони Абдумалик Ҳалоков Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи босқичида бразилиялик Луиз Габриель билан баҳс олиб борди. Жуда ҳам қизиқарли кечган тўқнашувда Ҳалоков рақибига ажойиб “мастер- класс” кўрсатди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бизда дастлабки олтин медаль!

-90 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев финал жангида англиялик Исаак Окохга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Бироқ, рақиби жароҳат олганлиги сабабли жанг қила олмаслигини билдирган. Шу тариқа Тўрабек Жаҳон кубоги ғолибига айланди!

Бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз  Асилбек Жалилов ва Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) жанги кутмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
21/06/2026 15:07
+90да биз тамом бўлдикми.