Абдумалик Тошпўлатов: "Ифтихор" чемпионатда ҳам муносиб иштирок этади
Ҳабарингиз бор кеча ПФЛ кубоги финали бўлиб ўтди. Финалда Олтариқнинг "Ифтихор" жамоаси хамда Тошкентнинг "Оқтепа" жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйин 5:3 хисобида "Ифтихор"нинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа "Ифтихор" жамоаси 2019-йил Про-лига А гуруҳида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан сўнг олтиариқликлар футболчиси Абдумалик Тошпўлатов ўзининг ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Авволо биз ПФЛ кубогида чемпион бўлиш хамда Про-лига А йўлланмаси учун харакат қилдик. Ўйин қизғин ўтди. Албатта, ғалаба қозониш осон бўлмади. Мураббийларимиз кўрсатмаларига риоя қилиб, мухлисларимиз кутган ғалабага эришдик. Ўйинда ҳужум қилиш билан бирга химояни ҳам унутмадик. "Оқтепа" жамоаси хам жуда ажойиб ўйин кўрсатди.
Мен бу ерга келганимда жамоага фойда келтираман деб ўзимга сўз берган эдим. Мураббийларимиз ва раҳбарларимизга катта раҳмат айтаман. Уларнинг ишончини оқлаб, чемпионатда хам муносиб иштирок этишга ваъда берамиз.
Азизбек Абдуғаниев суҳбатлашди.
Фикрлар