Абдумалик Халаков амалдаги Осиё чемпионига қарши жанг олиб борди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз омадли иштирок этмоқдалар. -60 кгли ёш ва истедодли боксчимиз Абдумалик Халаков ҳам ярим финал жангини ўтказди. Унга амалдаги Осиё чемпиони монголиялик Эрденебат Тсенбатаар рақиблик қилди. Афсуски, мазкур жангда Абдумалик кичик фарқ билан имкониятни бой берди ва чемпионатнинг бронза медалига эга бўлди.

Навбатдаги жанглар:

-64 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Викас Кришан (Ҳиндистон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Эумир Марсиаль (Филиппин)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Шаббос Негматуллоев (Тожикистон)

-91 кг: Санжар Турсунов - Санжит (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Аланзи Абдулраҳман (Kувайт)

Жанглар AIBA'нинг You Tube канали орқали трансляция қилинмоқда.

Миразизбек Мирзаҳалиловнинг жанги якунланди

Нодиржон Мирзаҳмедов ва Шаҳобиддин Зоиров финал учун рингга кўтарилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
28/05/2021 21:03
Бу мугул жахон чемпионати-2019да айнан бизнинг боксчи Миразиздан ютказиб бронза медал олганди.