“Арсенал” ва “Манчестер Сити”: Сўнги 5 та учрашув натижалари қандай бўлган?
Бугун, 22 март куни Англия Лига кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда "Арсенал" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув бош ҳаками сифатида Питер Бенкс ишлайди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 21:30 да янграйди. Ушбу жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 та расмий ўйинлардаги натижалари билан танишинг.
"Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг ўзаро сўнгги бешта ўйини:
АПЛ, 5-тур, 2025 йил 21 сентябрь, "Арсенал" - "Манчестер Сити" - 1:1;
АПЛ, 24-тур, 2025 йил 2 февраль, "Арсенал" - "Манчестер Сити" - 5:1;
АПЛ, 5-тур, 2024 йил 22 сентябрь, "Манчестер Сити" - "Арсенал" - 2:2;
АПЛ, 30-тур, 2024 йил 31 март, "Манчестер Сити" - "Арсенал" - 0:0;
АПЛ, 8-тур, 2023 йил 8 октябрь, "Арсенал" - "Манчестер Сити" - 1:0.
Фикрлар