Абдумалик Халоков жангда муддатидан олдин ғалабага эришиб, яна финалчига айланди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халoков Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғиз Республикаси) билан рингга кўтарилади. Жанг 18:35дан сўнг бошланади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.
Жанг биринчи раундда якунланди. Абдумалик Халоков рақибини зарба билан жароҳат етказиб, муддатидан олдин ғалабага эришди.
Абдумалик Халоков кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди. Бундан аввал Сербиядаги дунё биринчилигида ҳам финалда жанг қилганди.
Фикрлар