Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup 2025" турнирини ўтказиб юборади

  • 1 сентябрь, 17:36
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон Миллий терма жамоаси еғинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциация (UFA) хабар берди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов кеча "Манчестер Сити" сафида "Брайтон"га қарши учрашув пайтида ўзини ноқулай ҳис қилганди. Текширувлардан сўнг футболчимизнинг чап оёқ болдир мушагида кичик жароҳат борлиги аниқланган.

Tecno

 Дастлабки хулосаларга кўра, тикланиш муддати 2 ҳафтани ташкил этиши кутилмоқда. Шифокорларнинг тавсиясига биноан Ҳусанов "CAFA Nations Cup" турнирида иштирок этолмаслиги маълум бўлди",- дейилади UFA баёнотида.

21 ёшли легионеримизнинг "Брайтон"га қарши баҳсда қайд этган статистикаси билан танишишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!