Абдуқодир Ҳусанов “Лилль”га қарши учрашувни ўтказиб юборади
Франция чемпионатининг 27-турида "Ланс" жамоаси "Лилль" меҳмони бўлади. Ушбу учрашув учун "сариқлар"нинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.
Ўзбекистон терма жамоаси билан "ЖЧ-2026"да ажойиб ўйин кўрсатган Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувни ўтказиб юборади. Франция футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра 10та расмий мусобақа учрашувида 3-сариқ карточкасини олган бир қатор футболчилар биттадан ўйинга четлатилгани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида ёш ҳимоячимиз ҳам бор.
Ҳусанов "Гавр"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Фикрлар