Абдуқодир Ҳусанов Премьер-лигада энг яхши кўрсаткичлардан бирини қайд этмоқда
Англия Премьер-лигасида тўп сураётган марказий ҳимоячилар орасида тўпга ташланиб олиб қўйиш (подкат) бўйича энг яхши натижалар эълон қилинди. Унга кўра, Абдуқодир Ҳусанов ушбу рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
"Манчестер Сити" сафида ҳаракат қилаётган 22 ёшли ҳимоячи бир ўйинга ўртача 1.12 та "подкат" ташлаб, тўп олиб қўйиш кўрсаткичини қайд этган. Бу натижа Премьер-лигадаги барча марказий ҳимоячилар орасида энг юқориси ҳисобланади.
Рейтингда иккинчи ўринни Кристоффер Айер (0.96), учинчи поғонани эса Кристиан Ромеро (0.94) эгаллаб турибди. Шунингдек, рўйхатдан Трево Чалоба, Маркос Сенеси ва Микки ван де Вен каби ҳимоячилар ҳам жой олган.

Маълумот учун, айни пайтда Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида "FIFA Series-2026" турнирига тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар