Абдуқодир Ҳусановга рақобатчи келмоқда

  • 13.02.2026 16:37
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Рома" ҳимоячиси Уэсли Франса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

"Манчестер Сити" Римнинг "Рома" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли Франсанинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Хабарларга кўра, "шаҳарликлар" бразилиялик футболчини ёзги трансферлар бозоридаги асосий мақсадларидан бири деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, манчестерликлар 22 ёшли футболчи учун 50 миллион евродан воз кечишга тайёр. Бироқ итальян клуби Уэслини қўйиб юбориш ниятида эмас. "Рома" футболчини ўтган ёзда "Фламенго"дан 25 миллион еврога сотиб олган эди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, бразилиялик фулбек жорий мавсумда "қизил-сариқлар" сафида умумий 29та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!