Абдураимовни Латвияга чақиришди
Ўзбек футболида кўзга кўринган мутахассислардан бири Азамат Абдураимов тез орада Латвияга сафар уюштириши мумкин. Бу ҳақда у ўзинниг фейсбукдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Менга Латвия футбол федерациясидан таклифнома келди. Бунда мен билан Равшан Эрматовни Латвия футболининг 100 йиллик юбилейига таклиф қилишгани баён этилган. 21 август куни эса Латвия футболи юлдузлари жаҳон футболи юлдузларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Дарвоқе, жаҳон терма жамоаси таркибида бизнинг ҳам одам бор. У Муҳсин Муҳаммадиевдир”, - дея ёзади, Абдураимов.
Бунга қадар Азамат Абдураимов про-лигада “Янгиер” жамоасига бош мураббийлик қилаётганди. Кейинчалик ушбу клубни тарк этгани маълум бўлди.
Фикрлар