Абдурасул Исмоилов иштирокидаги жанг икки раунд давом этди

  • 19 январь, 2020, 13:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳозиргина Жанубий Кореяда навбатдаги жангини ўтказган -61 кг вазн тоифасида фаолият юритадиган, истеъдодли профессионал боксчимиз Абдурасул Исмоилов (7-6-1-0-3КО) хитойлик Нуо Мин билан 6 раундлик рейтинг жангининг иккинчи раундида жанг тўхтатилди. Сабаби, юртдошимизнинг кетма-кет аниқ зарбаларидан сўнг, хитойлик боксчи мувозанатдан чиқиб, нокдаун ҳолатига тушди ва қайтиб ўзини тиклай олмади. Шунинг учун, Нуо Миннинг мураббийлари рингга оқ сочиқ улоқтиришди. Шундай қилиб, Исмоилов навбатдаги ғалабасида рақибини техник нокаутга учратди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз: Исмоилов Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоушени билан ҳамкорлик қилади. Айни вақтда Вьетнамда Бобур Нажмиддинов қўл остида жангларга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!