Абдухолиқов жамоасининг ғалабасига муносиб хисса қўшди (видео)
Ads

Бугун Қатар Супер лигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” жамоаси сафарда “Ал-Гарафа”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Эътиборлиси, учрашувнинг 61-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини Абдухолиқов голга айлантириб, ўйинда ҳисобни очди.

Бу унинг мавсумдаги 7-голи бўлди ва тўпурарла жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўз навбатида унинг жамоаси ҳам 8 ўйинда 18 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Қуйида Абдухолиқов томонидан киритилган голни  томоша қилишингиз мумкин.

Қатар Юлдузлар лигаси. 8-тур

“Ал-Гарафа” – “Ас-Сайлия” 2:3 (0:0, 2:3)

Голлар: Ал Яхри(68), Аҳмад Алаедин(86) – Абдухолиқов(61 пенальтидан), Белхаж(72), Муддатхер(90).