Абель Санчес: Альварес Ковалёвнинг танасини тешиб ташлайди
Ads

Аввалроқ Геннадий Головкин билан бирга ишлаган. Ҳозирда, Мурат Гассиев билан ҳамкорлик қиладиган таниқли мексикалик мураббий Aбель Санчес, ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Саул Aльварес ва яримоғир вазндаги жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг фикрига кўра, "Канело" россиялик боксчини муддатидан олдин мағлуб этади.

"Aльварес Ковалёвни еттинчи ва тўққизинчи раундлар оралиғида тўхтатади. У буни танага уриш орқали амалга оширади. Саул мукаммал зарбасини бергунга қадар Ковалёвнинг танасини тешиб ташлайди”, - дея Санчеснинг сўзларидан иқтибос келтиради BoxingScene.

Эслатиб ўтамиз, Саул Aльварес ва Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг 2 ноябрь куни Лас-Вегасда (AҚШ, Невада) бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар