Эрлинг Холанд фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эрлинг Холанд «Манчестер Сити»ни тарк этишни режалаштирмаяпти. «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоада қолишга қарор қилган. 

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбанинг ёзишича, норвегиялик форвард атрофидаги турли миш-мишлар ва клуб келажаги борасидаги ноаниқликларга қарамай, тўлиқ эътиборини «шаҳарликлар» сафидаги ўйинларга қаратган.

Шу билан бирга, агар келажакда Холанд барибир «Сити»дан кетишга қарор қилса, у ҳолда асосий йўналиш сифатида Испания чемпионати — Ла Лига кўриб чиқилаётгани таъкидланади.

Шунингдек, хабарларда қайд этилишича, «Бавария» ва «ПСЖ» ҳам Холанд учун курашга тайёр. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, «Барселона» ва «Реал» «Манчестер Сити» атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва зарурат туғилса, ҳужумчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилишга шай турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!