Абрамов келаси мавсум ҳам "Динамо"ни бошқарадими? Унинг ўзи жавоб берди

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

"Арслонлар" сафида уч голни Марат Бикмаев, яна бирини Абдужамол Исроилов киритди. Бу голларга термизликлардан Санчес пенальтидан унумли фойдаланиб, битта гол билан жавоб қайтарди.

Беллашувдан сўнг самарқандликлар устози Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида унинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Биринчи таймда омадимиз келди. Яратилган вазиятлардан фойдаландик. Афсуски, ҳаттоки 4:0 ҳисобида ютиб турган жойимизда ҳам дарвозамизга пенальти белгиланди. Ҳисоб жамоанинг даражасини белгиламайди. Шундай бўлса-да, биз сифатли футбол намойиш этдик десам бўлади.

- "Динамо" нима учун бу қадар кеч уйғонди?

- Анча вақтдан бери илк бор, четлатишлар ва жароҳатларсиз ўйнадик ва бутун жамоа йиғилди. Афсуски, клуб билан шундай ҳолат юз берди. Бизда марказий ҳимоячилар етишмовчилиги бўлди. 

- Абрамов Про-лигада ҳам жамоани бошқарадими?

- Бу менга боғлиқ эмас. Ҳаммаси раҳбариятга боғлиқ. Кўрамиз, ҳозирча ҳозир бир нарса дейиш қийин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!