Абрамов "Насаф"дами?

Pepsi Суперлиганинг 14 ва 16-турларига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун "Металлург"га қарши назорат учрашуви ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, "Насаф" таркибида бугун янги ном пайдо бўлди. Бу россиялик Николай Абрамовдир. У жамоа кўригида бўлиб турибди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, унинг жамоада қолиш ёки колмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ҳимоячиси илгарироқ Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафига кўчиб ўтган эди.

Бундан ташқари маҳоратли ҳужумчи ҳам ҳозирда "Пахтакор" машғулотларида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!