Абрамович даврида "Челси"да энг кам очко жамғарган мураббийлар кимлар?

The Athletic нашри “Челси” клубининг россиялик хўжайини Роман Абрамович давридаги мураббийлар рейтингини тузиб чиқди.

2003 йилдан то шу кунгача “аристократлар” сафида 12 та мутахассис фаолият юритди. Эътиборлиси, жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард очко жамғариш бўйича Андре Виллаш-Боаш билан бир қаторда энг ёмон натижани қайд этган мутахассис бўлди.

Бу борада энг яхши натижани 2007-2008 йилларда “Челси”ни бошқарган Авраам Грант қайд этган. Исроиллик мутахассис “аристократлар” бош мураббийи сифатида жами 32 та ўйин ўтказган ва унинг жамоаси бир ўйинда ўртача 2,31 очко қўлга киритган.

Кучли учликдан эса Жозе Моуриньо ҳамда Антонио Конте жой олди.

  1. Авраам Грант (2,31– 32 матча);
  2. Жозе Моуринью (2,19 – 212);
  3. Антонио Конте (2,14 – 76);
  4. Карло Анчелотти (2,07 – 76);

    5-6. Рафаэль Бенитес (1,96 – 26);

    5-6. Луис Фелипе Сколари (1,96 – 25);

  1. Гус Хиддинк (1,94 – 34);
  2. Маурицио Сарри (1,89 – 52);
  3. Роберто Ди Маттео (1,83 – 23);
  4. Клаудио Раньери (1,82 – 146);

   11-12. Андре Виллаш-Боаш (1,7 – 27);

   11-12. Фрэнк Лэмпард (1,7 – 54).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!