Абрамовнинг орзуси ушалди ёхуд россиялик футболчи Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга тайёр

Аввал хабар берганимиздек, кеча Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Навбаҳар» қароргоҳида жамоа футболчилари билан учрашиб, мавсум рестарти аввалида улар билан учрашди.

Эътиборлиси, вилоят ҳокими “лочинлар”нинг россиялик легионери Игорь Голбаннинг Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганини эълон қилди ва уни табриклади.

Маълумот учун, 29 ёшли Голбан футболчилик фаолиятини «Сочи-04» клубида бошлаган. Кейинроқ эса Москванинг «Локомотив»га кўчиб ўтган ва “темирйўлчилар”нинг ёшлар жамоасида тўп сурган. Ўзбекистондаги дастлабки мавсумини 2015 йили «Қўқон-1912»да бошлаган ҳимоячи 2016 йилда «Навбаҳор»га ўтди. Игорь 2016 йил июль ойида Қаршининг «Насаф»ига ўтади ва 2018 йилга қадар у ерда ҳаракат қилиб, шундан сўнг яна наманганликлар сафига қайтиб келди.

Голбан ўз вақтида Россия U-19 ва U-21 терма жамоаларида ўйнаган. Аммо, бош жамоада ўйнамагани боис, у ФИФА қоидаларига бемалол Ўзбекистон терма жамоасида ҳаракат қилиши мумкин.

Аввалроқ Вадим Абрамов футболчининг Ўзбекистон фуқаролигини олишини хоҳлаётгани ва у терма жамоага ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бозатау
16/06/2020 13:12
Nima bosayam MTJ ga foydasi tegsin olga Golban jch 2022 da seni uzb libosida ko'rishni istayman