Аброр Исмоилов "Нефтчи"ни тарк этадими?
"Нефтчи" клуби жорий мавсум Суперлига олтин медалларини қўлга киритди. Фарғоналикларни чемпионлигида улкан ҳисса қўшган Аброр Исмоилов жамоани тарк этиши мумкин. Футболчининг ўзи Instagram саҳифасида шу мазмунда пост жойлади.
"Ҳаммаси учун рахмат",— деб ёзди Аброр.
Маълумот учун, Исмоилов бу мавсум Суперлига доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 ассистни амалга оширди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2026 йил 31 декабрда ўз ниҳоясига етади.




Фикрлар