Аброр Турсунпўлатов: Рақиб ўзгарди холос, жанг мақоми эмас!

  • 11 декабрь, 2019, 17:28
  • 0
  • Бокс

Маълумки, Рио Олимпиадаси чемпиони, профессионал бокснинг супер енгил (-63.5 кг) вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО) Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида 16 декабрь куни навбатдаги жангини ўтказади. У аслида аргентиналик Мауро Годойга ( 32-5-1,17 КО) қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин баъзи сабабларга кўра, Мауро ушбу жангни оз муддат қолганда рад этган ва унинг ўрнига тезлик билан мексикалик Хавер Меркадо  (26-15-2, 23 КО)  топилган.

Мазкур масала юзасидан ушбу боксчимиз мураббийи Аброр Турсунпўлатовга боғланиб, мавжуд вазиятлар ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Аброр ака рақиб ўзгаришининг асл сабаби нимада?

- Тўғриси, бу бизга ҳам маълум эмас. Негадир оз вақт қолганда бу жангни рад қилди.

- Барибир аргентиналик боксчининг натижалари яхшироқ эди. Шу нуқтаи назардан ушбу жангга бўлган эътибор, қизиқиш бироз сусаймасмикан?

- Бундай ўйламайман.

- Айниқса, Фазлиддин иштирокидаги жанг жаҳонга машҳур ESPN телеканали орқали трансляция қилиниши керак эди. Барчаси режадагидек бўладими?

-
Албатта. Шунчаки рақиб ўзгарди холос. Жанг ўша мақомда бўлиб ўтади. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!