Аброр Турсунпўлатов: "У 100 та зарба йўлласа, ўзига 99 та зарба ўтказиб ҳам юборган"
"Жанг" рукнининг навбатдаги иштирокчиси таниқли мураббий Аброр Турсунпўлатов бўлди. У ҳафта "қаҳрамон"лари Оскар де ла Хоя ҳамда Артуро Гатти ўртасидан ўз танловини маълум қилди.
- Ажойиб боксчилар... Гатти ҳақиқий жангари, урушқоқ бўлган. Бироқ, у ўзи зарба бериши билан бирга ўтказиб ҳам юборган. Мисол учун Руслан Проводников қанчалик яхши боксчи бўлмасин, у 100 та зарба йўлласа, 99 та ўзига қабул қилиб ҳам олган. Бундай тоифадаги боксчиларнинг фаолияти ҳам эртароқ якунланади ва муваффақиятсизликлар ҳам кўпроқ бўлади. Гатти ҳам шундай боксчи саналади. де ла Хоя эса ҳаваскор боксда ҳам ажойиб натижалар қайд этган. Олимпиада чемпиони бўлган. Профессионал боксда ҳам чемпионлик камарларини қўлга киритган. Рингда ҳам ақл билан ҳаракат қилган. Умуман унинг фаолияти ёрқин тарзда кечган. Мен Оскар де ла Хояни танлайман.
Фикрлар