Абу-Дабида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби аниқ
11-13 октябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилади. Дунёнинг 34 мамлакатидан 250 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Мамлакат дзюдо федерациясининг маълум қилишича, Абу-Дабига жамоамиз қуйидаги таркибда йўл олади:
Эркаклар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Исмоил Нишонбоев
-73 кг: Муҳриддин Ғиёсов
-73 кг: Шавкат Саитқулов
-81 кг: Суҳроб Турсунов
-81 кг: Зулфиддин Усмонов
-90 кг: Нурбек Муртозоев
-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов
-100 кг: Зуфарбек Ўролов
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
Аёллар:
-70 кг: Фарангиз Ҳожиева
+78 кг: Фотима Қурамбоева
+78 кг: Дурдона Низомаддинова
Фикрлар