"Abu Dhabi Grand Slam 2025" турнири. Сўнгги кун оғир вазнли дзюдочиларимиз татамига чиқади

  • 30 Nov 13:41
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етади. 

Tecno

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазнларда татамига чиқишади. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар дзюдочиси ҳам баҳсларга киришади.     

Дзюдочиларимизнинг илк давра учрашувлари:

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Ивана Сутало (Хорватия)

+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева — Шин Жиеонг (Корея Республикаси)

-90 кг: Умар Бозоров — Арам Григорян (БАА)/Неманя Майдов 

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Сео Донгуе (Корея Республикаси)

+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров — Магомедомар Магомедомаров (БАА)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!