Адебайор яна АПЛга қайтиши мумкин
Ads

Тоголик машҳур ҳужумчи Эммануэль Адебайор яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича 35 ёшли форвардга АПЛ нақд 3та клуби – "Шеффилд Юнайтед", "Уотфорд" ва "Вест Хэм" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унга шунингдек Шотландиянинг "Селтик" клуби ва бир қатор Италия клубларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, Адебайорнинг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клуби бўлган эди. У 20 июнь куни ушбу жамоани эркин агент сифатида тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Адебайор учун премьер-лига бегона эмас. У 2006-2009 йилларда “Арсенал”да тўп сурган. Кейинчалик "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ва "Кристал Пэлас" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.