Адесанья: "Стриклэнд мендан миннатдор бўлиши керак!"
Адесанья: "Стриклэнд мендан миннатдор бўлиши керак!"
Ўрта вазнда UFC чемпиони Исраэль Адесанья (24-2) ўзининг 9-сентябрь санасида Сидней шаҳрида ташкил этилаётган UFC 293: Adesanya vs. Strickland турниридаги бўлажак рақиби америкалик Шон Стриклэнд (27-5) манзилига ғалати фикрлар йўллади:
"Мен топ-5 даги барча даъвогарларни енгишга улгурдим. Бир нечтасини эса икки маротабадан мағлуб қилишга муваффақ бўлдим ва гувоҳ бўлдингизки, UFC'да Шон Стриклэнд вариантидан ўзга танлов қолмади. У аҳмоқ ва ундан кўп нарса талаб қилинмайди: Шон чиқиши ва жанг қилиши керак. Ташкил уялиб қолмаслиги учун ҳам уни менга рақиб сифатида беришди. Шундай экан, Стриклэнд мендан миннатдор бўлишга мажбур. Чунки, мен унга ҳаётидаги энг яхши онни тақдим қилдим. Олдиндан у билан орамизда гап-сўзлар бўлган ва, хурсандманки, ташкилот уни менга юзлаштирди. Барчаси учун октагонда жавоб берадиган вақт келди!"
Фикрлар