Африка миллатлар кубоги. Барча ярим финалчилар номи маълум

Африка миллатлар кубоги чорак финалидан ўрин олган икки учрашув якунига етди. 

Сенегал ва Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасидаги баҳсда номинал мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Сенегалликлар сафида Дьеду, Куяте ва Сарр рақиб дарвозасини ишғол қилди. Гвинея таркибида Буйла ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шунингдек, Миср терма жамоаси Марокашни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Салоҳ ва Ҳассан томонидан киритилган голга, Марокаш футболчиси Буфаль бир бора жавоб қайтарди. 

Шундай қилиб, ярим финалда Камерун - Миср ҳамда Буркина Фасо - Сенегал терма жамоалари финал йўлланмаси учун майдонга чиқади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!