Африка Миллатлар кубоги. Камерун қийинчилик билан Жанубий Африкани мағлуб қилди

Африка Миллатлар кубогининг плей-офф босқичидан ўрин олган Жанубий Африка - Камерун учрашувида номинал меҳмон жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди. 
 
Тўқнашувнинг 34-дақиқасида Жуниор Тчамадью гол уриб, Камерун терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 47-дақиқада эса Кристиан Кофан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Жанубий Африка футболчиси ҳисобланган Эвиденс Макгопа 88-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, лекин ўйиннинг қолган вақтида ҳисоб тенглашмади. 
 
Маълумот ўрнида, Камерун терма жамоаси чорак финалда Марокаш билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!