Африка Миллатлар кубоги. Мали ирода кўрсатиб Тунисни мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди
Африка Миллатлар кубоги плей-оффнинг иккинчи баҳсида жамоалар қизиқарли ўйин намойиш этишди.
Мали футболчиси Войо Кулибали учрашувнинг 26-дақиқасида қизил карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди. 88-дақиқада Фирас Шауат беллашувдаги ҳисобни очиб, Тунисни олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг еттинчиси ўтиб бораётган эса Лассин Синайоко ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бу орқали терма жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди. У ерда ҳисоб ўзгармади. Ғолиб жамоа номи пенальтилар сериясида аниқланди. Мали терма жамоаси 3:2 ҳисобида Тунисни мағлубиятга учратди ҳамда чорак финалнинг иккинчи иштирокчисига айланди.



Фикрлар