Африка Миллатлар кубоги. Мармуш ва Салоҳнинг голлари Мисрга Кот-д'Ивуар устидан қийин ғалабани тақдим этди
Африка Миллатлар кубогининг чорак финалидан ўрин олган сўнгги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. Голларга бой ўтган баҳсда Миср терма жамоаси Кот-д'Ивуарни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалнинг сўнгги иштирокчисига айланди.
Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Рами Рабиа жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 40-дақиқада Мисрнинг чап қанот ҳимоячиси ҳисобланмиш Ахмед Фаттох ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисоб қисқаришига сабаб бўлди. "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 52-дақиқада яна фарқни 2 тага етказиб қўйган эди, бироқ 73-дақиқада Гела Дуэ Миср дарвозасига йўл топа олиб, ҳисобни қисқартирди.
Маълумот ўрнида, Миср терма жамоаси ярим финал босқичида Сенегал билан куч синашади.



Фикрлар