Африка Миллатлар кубоги. Марокаш йирик ҳисобда зафар қучиб, плей-оффга чиқди. Миср эса дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Африка Миллатлар кубогининг 3-турида Марокаш терма жамоаси Замбия билан тўқнаш келиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 
 
Дастлаб, Аюб эл-Кааби 9-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 27-дақиқага келиб эса Браим Диас кетма-кет учинчи учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Аюб эль-Кааби қайчи услубида чиройли гол уриб, дублни расмийлаштирди ва ўйинга нуқта қўйду. 
 
 Миср терма жамоаси эса Ангола билан нурсиз 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!