Африка Миллатлар кубоги. Сенегал илк ярим финалчига айланди
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда Миср яшил майдонларида Африка Миллатлар кубоги бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финал учрашувларига старт берилди. Дастлаб Сенегал ва Бенин терма жамоалари майдонга тушишди. Гуйенинг 69-дақиқада киритган ягона голи сенегалликларни илк ярим финалчига айлантирди.

Сенегал – Бенин 1:0 (0:0, 1:0)

10 июль, 21.00, «30 June Air Defence Stadium»

Гол: 1:0 – 69 Гуйе.

Сенегал – Гомис, Кулибали, Сабали, Гассама, Куяте, Гуйе (Сане, 89), Севе, Мане, Ндиайе, Кейта Бальде (Диатта, 65), Ньянг (Дианье, 64).

Бенин – Аллагбе, Имору, Баразе, Вердон, Адилью, Адеоти, Д'Альмеда (Сейбу, 69), Сессеньон, Суку (Жигла, 81), Мунье, Поте (Доссу, 77).

Огоҳлантиришлар: Суку (44), Мане (90), Мунье (90).

Четлатиш: Вердон (82).