Африка Миллатлар кубоги ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Хабарингиз бор айни кунларда Миср яшил майдонларида Африка Миллатлар кубоги бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган яна 2та учрашув бўлиб ўтди. Жумладан, Кот-д`Ивуар терма жамоаси Жазоирга қарши майдонга тушди. Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Унда эса омад жазоирлик футболчиларга кулиб боқди.

Мадагаскарга қарши ўйнаган Тунис эса ортиқча қийинчиликка дуч келмади ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга чиқди.

Энди 14 июль куни ярим финалда қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади:

Сенегал – Тунис – 21:00

Жазоир – Нигерия – 00:00

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!