Афсоналар дуэли: Каспаров – Ананд

Октябрь ойида йилнинг энг катта воқеаларидан бири Гарри Каспаров ва Вишванатан Ананд ўртасидаги 12 ўйинлик Chess960 (рапид+блиц) кўргазмали матч бўлади.

Матч 7–11 октябрь кунлари ўтказилади ва 144,000 доллар мукофот жамғармасига эга. 

Ой якунида эса Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш иштирокида 10+5 назоратда, айлана тизимида мусобақа ташкил этилади.

Кунлик ғалаба бонуслари ва умумий мокуфот жамғармаси 412,000 доллар. Қолаверса, бу Карлсенинг 2022 Sinquefield Cupдаги машҳур воқеадан сўнг Сент-Луисга илк қайтиши ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!