Афсонавий Эвандер Холифилд яна рингга қайтмоқда. Жанг санаси ва рақиб маълум бўлди

  • 12 апрель, 2021, 10:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Супер оғир вазн вазнда собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд 5 июнь куни Кевин Мак Брайдга қарши 8 раундлик (ҳар бир раунди 2 дақиқалик) жангда рингга кўтарилади. Ушбу баҳс "Тiller" компанияси томонидан ташкил этиладиган Теофимо Лопес ва Жорж Камбобос жанги кечаси иккинчи асосий учрашув сифатида бўлиб ўтади ва пуллик трансляцияда намойиш этилади.

Tecno

Холифилд (44-10-2, 29КО) 2011 йилда охирги марта Брайан Нелсонни нокаутга учратгач, фаолиятини якунлаган эди. У Майк Тайсонга қарши кўргазмали жангда рингга кўтарилиши бўйича музокара ўтказиб, охир-оқибат Тайсон Рой Жонс билан жанг қилган эди.

Мак Брайд (35-10-1, 29КО) энг ёрқин баҳси 2005 йилда Майк Тайсон устидан 6-раундда муддатидан олдин ғалабаси бўлган. 2011 йилда Мариус Уашдан мағлубиятга учраб фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!