Афсонавий Форман тарихдаги энг яхши супероғир вазн тоифасидаги боксчи кимлигини айтди

Машҳур америкалик супероғир вазн тоифасидаги собиқ боксчи Жорж Форманнинг фикрича, дивизионнинг тарихдаги энг кучли вакили британиялик Леннокс Льюисдир.

 "Дунёда Леннокс Льюисдан супероғир вазн тоифаси унвонини оладиган ҳеч ким йўқ. У, шубҳасиз, барча даврларнинг энг яхши жангчиси", – дея Форман сўзларини келтиради SecondsOut.

Эслатиб ўтамиз, Льюис ўз фаолиятини 2003 йилда якунлаган. Сентябрь ойида 59 ёшини нишонлайдиган машҳур британияликнинг рекордида 43 ғалаба, иккита мағлубият ва битта дуранг қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!