Афсонавий Серена Уильямс теннисдан кетаётганини маълум қилди
Жаҳон тасниф жадвалининг собиқ ва кўп йиллик карвонбошиси Серена Уильямс катта теннисдаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Ўз юртида ўтказиладиган "US Open" унинг учун сўнггиси бўлади. "Катта дубулға" туркумидаги турнирларнинг 23 карра ғолибаси бу қарорини журналдаги мақоласи орқали билдирган. Сабаб сифатида иккинчи бор она бўлмоқчилиги кўрсатилган.
40 ёшли Серена катта теннисга 1995 йилда кириб келган ва шу вақт ичида яккалик баҳсларида 855 ғалаба ва 152 мағлубият қайд этган.
"Улкан тож" турнирларидаги чемпионлик бўйича иккинчи ўринда бораётган Уильямс "Australian Open"да 7 (2003, 2005, 2007, 2009, 2010, 2015, 2017), "Roland Garros"да 3 бор (2002, 2013, 2015), "Wimbledon"да 7 (2002, 2003, 2009, 2010, 2012, 2015, 2016) ҳамда "US Open"да 5 (1999, 2002, 2008, 2012—2014) бор зафар қучган.
Фикрлар