Афсус... Ҳамюртимиз UFC билан шартномани бекор қилди
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Зарруҳ Адашев UFC билан тузилган шартномаси бекор қилинганини маълум қилди.
29 ёшли спортчи "Инстаграм" саҳифасида пост қолдирди: "Ассалому алайкум, ҳаммага. Бугун биз UFC билан шартномани бекор қилдик ва хайрлашдик. Умуман олганда, UFCга ўтганимдаги ҳиссиётлар у қадар яхши эмасди. Буни ҳамма кўрди. Ҳозирча, соғликни жойига келтириб, йил сўнгида яна октагонга қайтамиз. UFC билан яна шартнома имзолайман ва сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Ҳаммага катта раҳмат".
Маълумот учун, Адашев икки йил UFCда жанг қилди ва бу вақт оралиғида 3 мағлубият ва 1 ғалаба қайд этди.
Фикрлар