Агар Гризманн эртага "Атлетико" қароргоҳига келмаса, жаримага тортилади
Хабарингиз бор "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманн 120 миллион евро эвазига “Барселона”га ўтишга яқин турибди.
Бироқ, Ла Лига грандлари ҳозирча 28 ёшли французнинг трансфер масаласида якуний келишувга эришганларича йўқ. Шу боис Гризманн эртага, яъни 7 июль куни Лос-Анджелесда йиғилган жамоа қароргоҳига келмаса, унга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Гризманнинг трансферини 10 июль куни расман эълон қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар