Агар Левандовски "Реал"га ўтганида, унга тоққа чиқиш ва мотоциклда юриш тақиқланарди

"Реал" Мадрид клуби 2013 йил польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскига қандай таклиф юборгани маълум бўлди.

Onet Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, “Қироллик клуби” Левандовскига 6 йиллик шартнома ва йилига 8,6 млн евро маош ваъда қилган. Бундан ташқари, у ушбу шартномани имзоласа, яна қўшимча 10,9 млн евро бонусга эга бўлиши ҳам мумкин эди.

Қизиғи, “Реал” юборган шартномада ҳужумчига мотоциклда юриш ва чанғи учиш, парашютдан сакраш ва тоққа чиқиш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2014 йил “Боруссия” Дортмунддан “Бавария”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!