Агар Неймар "Барселона"дан кетса, унинг ўрнини Мбаппе эгаллаши мумкин

Франциянинг “Монако” клуби форварди Килиан Мбаппе агар Неймар “Барселона”дан кетса, унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли бразилиялик футболчига ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар хатто Неймар учун рекорд даражадаги пулни сарфлашга тайёр.

 Агар Бразилия терма жамоаси форварди жамоадан кетадиган бўлса, у ҳолда 18 ёшли Мбаппе “Барселона”да Неймарнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун шунингдек Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!