Агент:
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг агенти Орасио Гаджиолининг сўзларига кўра “Барселона” бундан уч йил муқаддам мижозини қўлдан чиқарган. Аниқроғи, Асенсио 2014 йилда ўзининг собиқ жамоаси “Мальорка” билан орадаги шартномани бекор қилган, айни шу пайтда “Барселона” шу футболчи учун 4,5 млн евро тўлашни истамаган.

“Барселона”да бизга қуйидагича жавоб қайтаришган: Йўқ, биз қила олмаймиз. Шу билан улар ўз имкониятларини қўлдан бой беришди. Орадан 3 ой ўтиб улар ўз хатоларини тушуниб етишганда эса кеч бўлган эди. “Реал”нинг Асенсиога қилган таклифи “Барселона”никида 20 баробар яхшироқ эди, футбол томондан ҳам, молиявий томондан ҳам”, - дейди агент Bleacher Report нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган Испания суперкубогининг ҳар иккала учрашувида ҳам Асенсио "Барселона" дарвозасини ишғол этган эди.